locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дзюдо. Жаҳон чемпионатидан қайтган ёшларимиз тантанали кутиб олинди

Ўзбек спортчилари 6 та (1 та кумуш, 5 та бронза) медаль билан дунёнинг 65 давлати орасида Top-10 таликдан жой олди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дзюдо. Жаҳон чемпионатидан қайтган ёшларимиз тантанали кутиб олинди
photo: Dzyudo Uzbekistan

Дзюдо бўйича Перу пойтахти Лима шаҳри мезбонлик қилган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида 6 та (1 та кумуш, 5 та бронза) медаль билан дунёнинг 65 давлати орасида Top-10 таликдан жой олган Ўзбекистон терма жамоаси делегацияси Ватанга қайтди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида музаффар спортчиларимизни Ўзбекистон дзюдо федерацияси мутасаддилари, дзюдочиларимизнинг оила аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари кутиб олишди.

Жаҳон чемпионатида шоҳсунага кўтарилган дзюдочиларимиз:

Кумуш медаль
+78 кг: Умида Ниғматова

Бронза медаллар
-48 кг: Лазиза Ҳайдарова
-60 кг: Самариддин Қўчқоров
-81 кг: Самариддин Мухибиддинов
-90 кг: Алишер Саманов
-100 кг: Муҳаммадали Зоиров

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг