Дзюдо. Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади
Мусобақага Индонезия мезбонлик қилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Olympic.uz
Индонезияда дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги қитъа биринчилиги якунига етди. Бугун ўтказилган беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин, 1 та кумуш ва 6 та бронза медалларини қўлга киритди.
Олтин медал:
-90 кг: Жўрабек Эшпўлатов
+90 кг: Алибек Дурдиев
-70 кг: Интизор Узакбаева
Кумуш медал:
-57 кг: Мафтуна Аҳмедова
Бронза медал:
-73 кг: Саъдулла Равшанов
-73 кг: Даулет Турдияров
-90 кг: Иномжон Баҳодиров
-57 кг: Гулсанам Ҳазратқулова
-63 кг: Зуҳра Умарова
+70 кг: Зарина Бобоназарова
Шу тариқа, мазкур ёш тоифасида 7 та олтин, 3 та кумуш ва 8 та бронза медалларини жамғарган ҳамюртларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист