Дзюдо. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўл олди
20-24 август кунлари Эквадор давлатининг Гуаякил шаҳрида ўсмирлар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.
Йилнинг ушбу энг нуфузли мусобақасида дунёнинг 61 давлатидан келадиган жами 480 нафар ёш дзюдочи белгиланган вазн тоифаларида ғолиблик йўлида татамига чиқадилар. Улар орасида тўлиқ таркибдаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳам бор.
Бугун терма жамоамиз делегацияси бош мураббий Аурелиан Чиприан Флис бошчилигида Эквадор мамлакатга жўнаб кетди.
Олдинда — муросасиз курашларга бой беш кун, энг кучли рақиблар ва улкан мақсад: жаҳон чемпионати медаллари. Ўзбекистон янги жаҳон чорловига тайёр!
Делегациямиз таркиби:
-50 кг: Сафохўжа Сайфуллоев
-50 кг: Акбар Шарифов
-55 кг: Бобур Юсупов
-60 кг: Абубакр Сатторов
-60 кг: Давлат Аҳроров
-66 кг: Акромжон Каримов
-73 кг: Беҳрузбек Усмонов
-81 кг: Самандар Суноттов
-90 кг: Жўрабек Эшпўлатов
+90 кг: Алибек Дурдиев
ҚИЗЛАР
-40 кг: Ирода Сирожиддинова
-44 кг: Дилафруз Болтабоева
-44 кг: Алина Кольючёва
-48 кг: Чарос Ҳикматова
-48 кг: Моҳинур Оллаберганова
-57 кг: Зиёда Жавлонова
-57 кг: Зухра Алимова
-63 кг: Паризода Юлдашева
-63 кг: Гулсанам Ҳазратова
-70 кг: Пошшажон Жумабоева
Бош мураббий - Аурелиан Чиприан Флис
Мураббийлар - Геланий Оздаев, Жунна Кикучи, Закиржон Собиров, Нилуфар Ермаганбетова
Шифокор - Гулзода Ҳакимова
Жамоа менеджери - Дилшод Шукуруллоев