locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дзюдо. Ўзбекистон Кубогининг иккинчи куни ҳам 5 та вазнда ғолиблар аниқланди

Термиз шаҳрида ўтказилаётган дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги мамлакат Кубогида иккинчи кунги беллашувлар ортда қолди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дзюдо. Ўзбекистон Кубогининг иккинчи куни ҳам 5 та вазнда ғолиблар аниқланди
photo: Dzyudo Uzbekistan

Термиз шаҳрида ўтказилаётган дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги мамлакат Кубогида иккинчи кунги беллашувлар ортда қолди.

Термиз Якка кураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби залида ўтказилаётган мусобақанинг иккинчи куни ўрта вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Кечаги кун баҳслари ҳам муросасиз курашлар остида ўтди. Биргина -66 кг вазн тоифасида 104 нафар дзюдочи ғолиблик йўлида татамига чиқди.

Ўз вазн тоифаларида Мирсаид Жўраев (Тошкент вилояти), Султонбек Қўлдошбоев (Самарқанд), Моҳинур Оллаберганова (Хоразм), Дилшодахон Маҳмуджонова (Наманган) ва Севинч Норбоева (Навоий) Ўзбекистон Кубоги соҳиби бўлишди.

Иккинчи кун ғолиб ва совриндорлари:

-66 кг вазн тоифаси
1. Мирсаид Жўраев (Тошкент вилояти)
2. Элдорбек Фозилжонов (Тошкент вилояти)
3. Асилбек Пардаев (Бухоро)
3. Шаҳзодбек Саъдуллаев (Хоразм)

-73 кг вазн тоифаси
1. Султонбек Қўлдошбоев (Самарқанд)
2. Далер Асрорқулов (Самарқанд)
3. Тоҳир Қосимов (Хоразм)
3. Қиличбек Давронов (Бухоро)

ҚИЗЛАР
-48 кг вазн тоифаси
1. Моҳинур Оллаберганова (Хоразм)
2. Ҳусния Умрзоқова (Қашқадарё)
3. Адиба Кенжаева (Самарқанд)
3. Венера Ҳамдамова (Самарқанд)

-52 кг вазн тоифаси
1. Дилшодахон Маҳмуджонова (Наманган)
2. Шабнам Умирзоқова (Самарқанд)
3. Шахина Авезова (Хоразм)
3. Нилуфар Шўҳратова (Навоий)

-57 кг вазн тоифаси
1. Севинч Норбоева (Навоий)
2. Шахнозабону Султонова (Хоразм)
3. Чаросой Ўктамбоева (Хоразм)
3. Севара Темирбекова (Қорақалпоғистон)

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг