locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дзюдо. Ўзбекистон Judo Tour мусобақасининг сўнгги босқичи бўлиб ўтди

Иқтидорли ёшларни селекция қилиш мақсадида йўлга қўйилган мазкур босқич баҳсларида спортчилар 4 вазн тоифасида кураш олиб бордилар.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дзюдо. Ўзбекистон Judo Tour мусобақасининг сўнгги босқичи бўлиб ўтди
photo: Dzyudo Uzbekistan

“Олимпия шаҳарчаси”да дзюдо бўйича “Uzbekistan Judo Tour” мусобақасининг жорий йил ҳисобидан сўнгги босқич беллашувлари ўтказилди. Иқтидорли ёшларни селекция қилиш мақсадида йўлга қўйилган мазкур босқич баҳсларида спортчилар 4 вазн тоифасида кураш олиб бордилар.

Соврин жамғармаси 200 миллион сўмни ташкил қилган мусобақанинг финал беллашувларини Спорт вазирлиги, МОҚ, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва мамлакат дзюдо федерацияси раҳбарияти кузатиб борди. Расмийлар турнир якунда тақдирлаш маросимида ҳам қатнашиб, ғолиб ва совриндорларга келгуси мусобақаларда ҳам омад тилашди.

Шунингдек, тадбир давомида спорт соҳаси ривожига қўшган ҳиссаси ҳамда “Президент Олимпиадаси” мусобақаларини юқори савияда ўтказишда қўшган ҳиссаси учун Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқовга “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони топширилди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг