locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дзюдо. Ўзбекистон Judo Tour мусобақасида ғолиб ва совриндорлар маълум бўлди

Хоразм вилояти маркази Урганч шаҳридаги "Ёшлик" аренаси мезбонлик қилган Ўзбекистон Judo Tour мусобақаси ўз якунига етди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дзюдо. Ўзбекистон Judo Tour мусобақасида ғолиб ва совриндорлар маълум бўлди
photo: Judo Uzbekistan

Хоразм вилояти маркази Урганч шаҳридаги "Ёшлик" аренаси мезбонлик қилган Ўзбекистон Judo Tour мусобақаси ўз якунига етди.

Тўртта вазн тоифасида ташкил этилган беллашувларда Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳри жамоалари дзюдочилари етакчилик қилишди. Якунда ҳар икки жамоа 2 тадан вазнда шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Азизбек Авазмуродов ва Руфат Худаков пойтахтликлар, Муроджон Йўлдошев ҳамда Ширинжон Юлдашева эса мезбонлар сафида олтин медалга эга чиқди. Кумуш медаллар ҳам бир хилда бўлди - 1 тадан. Фақат битта бронза медалининг кўплиги Хоразм вилояти дзюдочиларининг умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашини таъминлади.
Кучли учликка сўнгги пайтларда мамлакат миқёсидаги мусобақаларда мунтазам ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олаётган Жиззах вилояти жамоаси якун яса ди. Саккизта иштирокчи жамоадан еттитаси камида битта медал қўлга киритгани рақобат қай даражада юқори бўлганини тасдиқламоқда.

Ўзбекистон Judo Tour ғолиб ва совриндорлари:

-70 кг вазн тоифаси
1. Ширинжон Юлдашева (Хоразм)
2. Хуршида Раззоқбердиева (Хоразм)
3. Нигина Сапарбаева (Хоразм)
3. Фарангиз Хожиева (Хоразм)

-81 кг вазн тоифаси
1. Муроджон Йўлдошев (Хоразм)
2. Обидхон Номонов (Наманган)
3. Нодир Мавлонбердиев (Хоразм)
3. Муҳаммадяҳё Муҳаммаджонов (Тошкент шаҳри)

-90 кг вазн тоифаси
1. Азизбек Авазмуродов (Тошкент шаҳри)
2. Шоҳжаҳон Аҳмаджонов (Жиззах)
3. Рамазон Аллабердиев (Тошкент шаҳри)
3. Жасур Мажидов (Қашқадарё)

+90 кг вазн тоифаси
1. Руфат Худаков (Тошкент шаҳри)
2. Исломбек Равшанқулов (Тошкент шаҳри)
3. Амир-Саид Жейлиев (Тошкент вилояти)
3. Баҳром Саидов (Бухоро)

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг