Дзюдо. Ўзбекистон дзюдо федерацияси томонидан 2025 йилда асосий йўналишлардан бири сифатида ҳудудларга эътибор қаратилди
Якунига етиб бораётган 2025 йилда Ўзбекистон дзюдо федерацияси томонидан ҳудудлар дзюдосини янада ривожлантириши, уни янги босқичга олиб чиқиш йўлида амалий ишларга қўл урилди.
Хусусан, Федерация раиси Азизжон Камилов хизмат сафари билан Сурхондарё, Наманган, Андижон, Навоий, Самарқанд, Бухоро, умуман барча вилоятларда бўлди. Ташриф давомида ҳудудларда дзюдони ривожлантириш билан боғлиқ масала ва муаммолар ўрганилиб, амалий ёрдам кўрсатилди. Хусусан, вилоятларга жами 14 та тўплам татами ва бошқа жиҳозлар топширилди.
Сир эмас, мамлакат дзюдосининг юзи, терма жамоаларининг қанчалик кучли бўлиши бевосита ҳудудлардаги дзюдо ривожига боғлиқ. Остондада эшик қоқиб турган 2026 йилда ҳам Ўзбекистон дзюдо федерацияси томонидан вилоятлар инфратузилмасини яхшилашга катта эътибор қаратилади.