locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дзюдо. Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи куни ҳам 6 та вазнда ғолиблар аниқланди

Муросасиз курашлар остида кечган беллашувларда ўсмирлар ва қизлар 6 та вазн тоифаларида татамига чиқишди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дзюдо. Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи куни ҳам 6 та вазнда ғолиблар аниқланди
photo: Dzyudo Uzbekistan

Андижон Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази мезбонлик қилаётган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи кунги баҳслари ортида қолди.

Муросасиз курашлар остида кечган беллашувларда ўсмирлар -66, -73, -81, қизлар эса -52, -57 ва -63 кг вазн тоифаларида татамига чиқишди.

Эътиборлиси, қизлар ўртасидаги барча вазнларда Хоразмлик дзюдочилар Ўзбекистон чемпиони бўлишди. Ўғил болаларда икки вазнда Тошкент вилояти, яна битта вазн тоифасида Самарқанд вилояти терма жамоаси дзюдочиси шоҳсунага кўтарилди.

Мусобақанинг сўнгги куни оғир вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланади.

Иккинчи кун ғолиб ва совриндорлари:

ЎСМИРЛАР

-66 кг вазн тоифаси
1. Акромжон Каримов (Тошкент вилояти)
2. Шоҳзодбек Саъдуллаев (Хоразм)
3. Жалолиддин Абриев (Тошкент шаҳри)
3. Далер Асрорқулов (Самарқанд)

-73 кг вазн тоифаси
1. Беҳрузбек Усмонов (Тошкент вилояти)
2. Тоҳир Қосимов (Хоразм)
3. Эркинбой Азирбаев (Қорақалпоғистон)
3. Жасурбек Туркманов (Самарқанд)

-81 кг вазн тоифаси
1. Арслон Соатов (Самарқанд)
2. Самандар Суннатов (Тошкент шаҳри)
3. Бегали Жонбобоев (Қашқадарё)
3. Жамолбек Муратов (Самарқанд)

ҚИЗЛАР

-52 кг вазн тоифаси
1. Кумушбиби Эргашева (Хоразм)
2. Шабнам Умирзоқова (Самарқанд)
3. Дилшодахон Маҳмуджонова (Наманган)
3. Нилуфар Шӯҳратова (Навоий)

-57 кг вазн тоифаси
1. Зухра Алимова (Хоразм)
2. Гулсанам Ҳазратова (Қашқадарё)
3. Дилнура Баратоова (Бухоро)
3. Шахнозабону Султонова (Хоразм)

-63 кг вазн тоифаси
1. Паризода Йўлдошева (Хоразм)
2. Хосият Собирова (Самарқанд)
3. Дилнура Эркинбоева (Хоразм)
3. Зиёда Шомуродова (Навоий)

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг