locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дзюдо. Ёшларимиз Жаҳон чемпионатини 6 та медаль билан 65 давлат орасида Top-10'таликда якунлашди

Перу пойтахти Лима шаҳрида ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг яккалик баҳслари якунига етди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дзюдо. Ёшларимиз Жаҳон чемпионатини 6 та медаль билан 65 давлат орасида Top-10'таликда якунлашди
photo: Judo Uzbekistan

Перу пойтахти Лима шаҳри мезбонлик қилаётган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг яккалик баҳслари якунига етди.

Мусобақанинг сўнгги куни оғир вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди ва қувонарлиси, 3 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медалларига эга чиқишди. Умида Ниғматова (+78 кг) финалга қадар мағлубиятсиз етиб бориб, кумуш медал қўлга киритди. Алишер Саманов (-90 кг) ва Муҳаммадали Зоиров (-100 кг) терма жамоамизга бронза медалларини тақдим этишди.

Шу тариқа, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Жаҳон чемпионатини 1 та кумуш, 5 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 65 давлат орасида 10-ўринда якунлади. Япония терма жамоаси 5 та олтин, 4 та кумуш, 4 та бронза медали билан кутилганидек, бу борада биринчи ўринни эгаллади. Кучли учликдан Бразилия ва IJF жамоалари жой олди.

Жаҳон чемпионатида шоҳсунига кўтарилган дзюдочиларимиз:

Кумуш медал
+78 кг: Умида Ниғматова

Бронза медаллар
-48 кг: Лазиза Ҳайдарова
-60 кг: Самариддин Қўчқоров
-81 кг: Самариддин Мухибиддинов
-90 кг: Алишер Саманов
-100 кг: Муҳаммадали Зоиров

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг