locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дзюдо. Ёшларимиз Осиё чемпионатининг илк куни 8 та медал қўлга киритишди

Иорданиянинг Амман шаҳрида ўтказилаётган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг биринчи куни уч маротаба Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янгради.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дзюдо. Ёшларимиз Осиё чемпионатининг илк куни 8 та медал қўлга киритишди
photo: Dzyudo Uzbekistan

Иорданиянинг Амман шаҳрида ўтказилаётган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг биринчи куни уч маротаба Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янгради.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари Райхона Мамотова, Муҳаммаджон Машарипов ва Иноят Телманов ўз вазн тоифаларида қитъамизнинг энг кучли дзюдочиси эканликларини амалда исботлашди.

Дастлабки кун якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси ўз жамғармасини саккизта медал билан тўлдирди. Қуръа натижасига кўра икки вазн тоифасида ўзбекистонлик дзюдочилар ярим финалда бир-бири билан тўқнаш келишди. Акс ҳолда, жамоамиз медаллари сифати янада яхшироқ бўлишига умид қилиш мумкин эди.

Олтин медаллар
-57 кг: Райхона Мамотова
-60 кг: Муҳаммаджон Машарипов
-73 кг: Иноят Телманов

Кумуш медал
-48 кг: Зарина Жамалова

Бронза медаллар

-52 кг: Сабина Азаматова
-57 кг: Моҳинур Аллабэргамова
-60 кг: Дилшод Каримов
-73 кг: Муҳриддин Маъруфов

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг