Дзюдо. Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик муҳокама қилинди
Қозоғистон Барыси Гранд Слам 2026 турнири доирасида Ўзбекистон пойтахтида ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиш бўйича тарихий келишув имзоланган эди.
Бугун Ўзбекистон дзюдо федерациясида ушбу дунё биринчилигига тайёргарлик кўриш, уни юқори савияда ташкил этиш, мезбон сифатида мусобақада муносиб тарзда қатнашиш масалаларига бағишланган илк йиғилиш бўлиб ўтди.
Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов бошчилигида ўтган йиғилишда бундай нуфузли мусобақаларнинг Тошкентда ўтказилиши давлатимиз раҳбарининг шахсан спортни ривожлантиришга қаратган эътибори, ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги кенг кўламли ислоҳотлари, ҳар қандай нуфуздаги мусобақани юқори савияда ўтказиш имкони ҳамда тажрибаси борлиги, 2022 йилда Тошкентда катталар ўртасида илк бор жаҳон чемпионатининг ташкил этилгани мисол тариқасида айтилди.
Жаҳон чемпионати 2026 йилнинг 19-22 ноябрь кунлари Олимпия шаҳарчасидаги "Яккакураш спорт турлари" спорт мажмуасида бўлиб ўтади.