locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дзюдо. Ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги якунланди

Уч кун давомида Термиз шаҳар Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби залида ёшлар ўртасидаги мамлакат кубогига мезбонлик қилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дзюдо. Ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги якунланди
photo: Dzyudo Uzbekistan

Уч кун давомида Термиз шаҳар Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби залида ёшлар ўртасидаги мамлакат кубогига мезбонлик қилди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳридан келган жами 541 нафар дзюдочи белгиланган вазн тоифаларида ғолиблик йўлида баҳс олиб боришди. Мусобақанинг сўнгги куни оғир вазнларда ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Якунда Тошкент шаҳри жамоаси 4 та олтин, 7 та кумуш, 5 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Самарқанд вилояти дзюдочилари 3 та олтин ва 1 та бронза медали билан иккинчи ўринни банд этган бўлса, кучли учликка Сурхондарё вилояти жамоаси якун ясады. Мезбонлар 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалига эга чиқишди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг