locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дзюдо. Вакилларимиз Венгриядаги халқаро ўқув-машғулот йиғинида қатнашяпти

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram

Шу кунларда Андрей Штурбабин бош мураббийлигидаги Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Венгриянинг Тата шаҳрида бўлиб турибди.

Дзюдочи қизларимиз учун Осиё чемпионатига тайёргарлик вазифасини ўтаб бераётган ушбу халқаро йигин 13-апрелга қадар давом этади. Халқаро йиг'инда 50 га яқин давлатдан 500 дан зиёд дзюдочи қатнашяпти. Терма жамоамиз а`золари машғулотларда жисмоний ҳолатларини янада яхшилаш баробарида катта халқаро тажриба ҳам тўплашяпти.

Венгрияга йўл олган таркиб: Лазиза Ҳайдарова (-48 кг), Халимажон Қурбонова (-48 кг), Сўғдиёна Рафкатова (-52 кг), Шукуржон Аминова (-57 кг), Маржона Нуриллоева (-63 кг), Хуршида Раззоқбердиева (-70 кг), Ширинжон Йўлдошева (-70 кг), Моҳларойим Тўхтамишева (+78 кг), Ирисхон Қурбонбоева (+78 кг)

Мураббийлар: Андрей Штурбабин, Олимбой Олимов, Азиз Ташматов

Шифокор — Нелли Стромм

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг