locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дзюдо. Ҳудудий бўлим раҳбарлари билан кенгайтирилган учрашув бўлиб ўтди

Йиғилиш сўнгида Ўзбекистон дзюдо федерацияси томонидан ишларини намунавий ташкил этаётган ҳудудларга миннатдорлик рамзи сифатида ташаккурномалар топширилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дзюдо. Ҳудудий бўлим раҳбарлари билан кенгайтирилган учрашув бўлиб ўтди
photo: Judo Uzbekistan

Бухоро шаҳрида давом этаётган катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати доирасида Федерациясининг ҳудудий бўлим раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Осиё дзюдо иттифоқи вице-президенти, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов бошчилигидаги йиғилишда ҳудудий бўлим раҳбарлари, Бухоро вилояти спорт бошқармаси мутасаддилари, Бухоро вилоятида фаолият олиб бораётган тренер ва мутахассислар иштирок этди.

Учрашувда якунга етиб бораётган 2025 йилда амалга оширилган ишлар, ҳудудларда дзюдо спорт турига жалб қилинган спортчилар контингенти, мусобақалардаги натижалари, маҳаллий ва ҳудудий мусобақаларни ташкил этиш, спортчиларни саралаш ва миллий терма жамоага жалб этиш, тренерлар ва ҳакамларни тайёрлаш, допингга қарши кураш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар каби бир неча долзарб масалалар кўриб чиқилди. Шунингдек, 2026 йилда ҳудудларда амалга оширилиши режалаштирилган вазифалар муҳокама қилинди.

Йиғилиш сўнгида Ўзбекистон дзюдо федерацияси томонидан ишларини намунавий ташкил этаётган ҳудудларга миннатдорлик рамзи сифатида ташаккурномалар топширилди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг