locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дзюдо. Тошкентда Ўзбекистон ва Қозоғистон дзюдочиларининг қўшма машғулоти бошланди

Йиғин мазмунли ва самарали ўтиши кутилмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дзюдо. Тошкентда Ўзбекистон ва Қозоғистон дзюдочиларининг қўшма машғулоти бошланди
photo: Dzyudo Uzbekistan

Икки мамлакат дзюдо федерациялари ўртасидаги ҳамкорлик доирасида яна бир қўшма ўқув-машғулот йиғин ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон дзюдо федерацияси марказида ўтказилаётган машғулотлар ҳар икки терма жамоа учун йил сўнгига қадар бўлган мусобақалар, хусусан келаси ой Саудия Арабистони давлати мезбонлик қиладиган Ислом Бирдамлиги ўйинларига тайёргарлик вазифасини ўтаб бермоқда.

Йиғиннинг мазмунли ва самарали ўтиши кутилмоқда: дзюдочиларни кучли спарринглар, тажриба алмашиш ва етакчи мураббийлар раҳбарлигида машғулотлар кутмоқда. Буларнинг барчаси бир мақсадга — ўз мамлакатларини халқаро майдонда муносиб намоён этиш ва жаҳон дзюдосида ўз мавқеини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг