locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дзюдо. Тошкентда “Катта дубулға” мусобақасининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Шу кунларда пойтахтимизда спортнинг дзюдо тури бўйича “Катта дубулға” турнири ўтказилмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дзюдо. Тошкентда “Катта дубулға” мусобақасининг очилиш маросими бўлиб ўтди
photo: Dzyudo Uzbekistan

Хабарингиз бор, шу кунларда пойтахтимизда спортнинг дзюдо тури бўйича “Катта дубулға” турнири ўтказилмоқда.

Бугун “Humo arena” мажмуасида ушбу нуфузли мусобақанинг тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Тадбирда Халқаро дзюдо федерацияси (IJF), Спорт вазирлиги ва Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Дзюдо федерацияси раҳбарияти, минглаб дзюдо мухлислари ва спорт жамоатчилиги иштирок этишди.

Турнир фахрий меҳмони — Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) Президенти Мариус Визер ҳамда расмийлар маросимда турнир ташкилотчилиги юқори савияда йўлга қўйилганини таъкидлаб, иштирокчиларга омад тилашди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1-март санасига қадар давом этадиган “Катта дубулға” турнирида барча қитъалардан 400 нафарга яқин спортчилар баҳс олиб боришмоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг