Дзюдо. Тошкентда беш давлат ўсмир дзюдочилари иштирокида халқаро машғулотлар бошланди
16-21 февраль кунлари оралиғида пойтахтимиз кадетлар учун мўлжалланган халқаро ўқув-машғулот йиғинига мезбонлик қилади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Dzyudo Uzbekistan
16-21 февраль кунлари оралиғида пойтахтимиз кадетлар учун мўлжалланган халқаро ўқув-машғулот йиғинига мезбонлик қилади.
"Ёшлик" спорт мажмуасида ўтказилаётган ушбу машғулотларда юртимиз дзюдочиларидан ташқари Россия, Чехия, Қозоғистон ва Қирғиз Республикасидан келган жами 500 нафардан зиёд спортчилар иштирок этяпти.
Мазкур халқаро йиғин иштирокчи давлат терма жамоалари учун тажриба алмашиш билан бир қаторда олдинда турган қитъа биринчиликларига тайёргарлик босқич вазифасини ўтаб беради.
Иброҳим Жалолов
Редактор