locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дзюдо. Тошкент ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

Тошкент шаҳри 2022 йил катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилган эди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дзюдо. Тошкент ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади
photo: Dzyudo Uzbekistan

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) 22-25 октябрь кунлари Амман (Иордания) шаҳрида ўтказилиши белгиланган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати мезбонлиги Ўзбекистон пойтахти Тошкентга кўчирилганини расман эълон қилди.

Қарор минтақадаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда қабул қилинди. Спортчилар, расмий шахслар ва барча манфаатдор томонларнинг хавфсизлиги Халқаро дзюдо федерациясининг энг устувор вазифаси ҳисобланади. Мусобақа ҳамда тадбирларни хавфсиз, қулай ва барқарор муҳитда ўтказиш муҳим аҳамиятга эга.

Шундан келиб чиқиб, IJF ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати мезбонлик масаласини қайта кўриб чиқди ва уни пойтахтимизга ишониб топширди. Бунга Ўзбекистондаги тинчлик, халқаро мусобақаларни юқори савияда ўтказиш, спортга ҳукумат даражасидаги эътибор сабаб бўлди.

Шу тариқа, 2026 йилнинг 19-22 ноябрь кунлари Тошкент шаҳри дунёнинг барча қитъаларидан келадиган ёш дзюдочиларнинг катта спорт форуми - жаҳон чемпионатини қабул қилади. Ҳам яккалик, ҳам аралаш жамоавий баҳсларда ғолиб ҳамда совриндорлар аниқланади.

"Халқаро дзюдо федерацияси Ўзбекистоннинг жаҳон дзюдо ҳамжамиятидаги ўсиб бораётгани, йирик халқаро тадбирларни энг юқори савияда ўтказиш учун исботланган салоҳиятини акс эттирувчи ушбу ташаббускор ёндашуви учун самимий миннатдорлик билдиради", дейилади Халқаро дзюдо федерацияси расмий баёнотида.

Маълумот учун, Тошкент шаҳри 2022 йил катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилган эди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг