locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дзюдо. Тошкент халқаро ўқув-машғулот йиғини бошланди

Бугундан пойтахтимиздаги Олимпия шаҳарчаси ўсмирлар ўртасидаги халқаро ўқув-машғулот йиғинига мезбонлик қилади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дзюдо. Тошкент халқаро ўқув-машғулот йиғини бошланди
photo: Dzyudo Uzbekistan

Бугундан пойтахтимиздаги Олимпия шаҳарчаси ўсмирлар ўртасидаги халқаро ўқув-машғулот йиғинига мезбонлик қилади.

Ушбу йиғинда Чехия, Руминия, Россия, Қозоғистон, Қирғиз Республикаси, Тожикистондан 350 нафардан зиёд кадетлар иштирок этаётгани ҳақида хабар берилган эди. Улар сафига БАА ўсмирлар терма жамоаси ҳам қўшилди.

Яна бир эътиборга молик жиҳати шундаки, бугунги машғулотларда Париж-2024 Олимпиадаси чемпиони Диёра Келдиёрова ҳам қатнашди. Биргаликдаги машғулотлар ёш спортчилар учун нафақат кутилмаган воқеа, балки кучли илҳом манбаи, шунингдек, дунёнинг энг кучли дзюдочиларидан бири билан тажриба алмашиш имконияти бўлди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг