Дзюдо. Токайда якунланган машғулот йиғини Нихонга кўчди
Ўзбекистон эркаклар терма жамоасининг Япония пойтахти Токио шаҳридаги халқаро ўқув-машғулот йиғини давом этмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Dzyudo Uzbekistan
Ўзбекистон эркаклар терма жамоасининг Япония пойтахти Токио шаҳридаги халқаро ўқув-машғулот йиғини давом этмоқда.
Режа бўйича терма жамоа бош мураббийи Алексей Будолин раҳбарлигида дзюдочиларимиз Қуёш чиқар юртда уч босқичдан иборат машғулот йиғинини ўтказишлари белгиланган эди. Жаҳон чемпионларини тайёрлаб бериб келаётган Кокушикан университети қошидаги дзюдо марказида Япония ва Туркия терма жамоалари билан бирга бошланган машғулотлар олимпиадачилар билан машҳур бўлган Токай университетида давом эттирилди.
Бугундан эса Япониядаги сўнгги йиғин Нихон Университети дзюдо марказига кўчди ва 30 январга қадар ўтказилади.
Иброҳим Жалолов
Редактор