locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дзюдо. Термиз шаҳрида дзюдо спорт тури бўйича ўқув семинар бўлиб ўтди

Тадбирда сўнги йилларда халқаро дзюдо мусобақаларига жорий этилган янги-қонун қоидалар мутахассислар томонидан таништирилиб борилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дзюдо. Термиз шаҳрида дзюдо спорт тури бўйича ўқув семинар бўлиб ўтди
photo: Dzyudo Uzbekistan

Термиз шаҳар Яккакўраш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабида ўтказилган семинарда мамлакатимизнинг малака ли тренерлари, воҳанинг шаҳар ва туманларидан тренер ҳамда спортчилар ташриф буюриб ўзларининг тажрибалари билан ўртоқлашди.

Сурхондарё вилояти спорт бошқармаси ҳамда вилоят дзюдо федерацияси ҳамкорлигида ўтган тадбирда, сўнги йилларда халқаро дзюдо мусобақаларига жорий этилган янги-қонун қоидалар мутахассислар томонидан таништирилиб борилди.

Қизиқарли кечган ўқув семинарда Олимпизм тарғиботини яна-да кучайтириш, илм-фан соҳасида эришилган янги ютуқлар, жорий этилган янги қоидалар билан барчани хабардор қилиш каби мақсадлар қамраб олинди. Семинар якун ида берилган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг