locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дзюдо. Терма жамоамизнинг Словакиядаги машғулоти бошланди

Терма жамоамиз режа асосида йил охиригача ўтказиладиган халқаро мусобақаларга тайёргарликни давом эттиришяпти.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дзюдо. Терма жамоамизнинг Словакиядаги машғулоти бошланди
photo: judouz

Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоаларининг Словакияга жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.

Дзюдочиларимиз пойтахт Братислава шаҳрида машғулотларга киришишди. Халқаро ўқув-машғулот йиғини Словакия Миллий Олимпия машғулот марказида ўтказилмоқда. Бу ерда Словакиянинг олимпиада оиласига мансуб спорт тури терма жамоалари ўз машғулотларини ташкил этиб келишади. Машғулот ўтказиш учун барча шароитлар жаҳон стандарти даражасида йўлга қўйилган.

Терма жамоамиз режа асосида йил охиригача ўтказиладиган халқаро мусобақаларга тайёргарликни давом эттиришяпти. Словакия йиғини ҳам ана шу жараённинг бир бўлаги ҳисобланади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг