Дзюдо. Терма жамоамизнинг Дукентдаги машғулотлари режа асосида давом этмоқда
19-21 июн кунлари Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида ўтказиладиган Grand Slam турниридан эътиборан Лос-Анжелес-2028 Олимпиадаси учун рейтинг баллари учун кураш бошланади.
Бундан ташқари, сентябр ойида Нагояда ўтадиган ХХ Осиё ўйинлари, кетидан Озарбайжон мезбонлик қиладиган катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати дзюдочиларимизни кутмоқда.
Мураббийлар штаби 2026 йилнинг ушбу нуфузли мусобақаларига муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида ўқув-машғулот йиғинларига алоҳида эътибор қаратмоқда. Тоғли Дукентда ташкил этилаётган машғулотлар ҳам ушбу тайёргарликнинг муҳим бир босқичи ҳисобланади.
Эркаклар ва аёллар терма жамоаларимизнинг ушбу тоғли ҳудуддаги машғулотлари функционал чидамлиликни ошириш, умумий ва махсус жисмоний тайёргарликни ривожлантиришга қаратилган.