locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дзюдо. Терма жамоамиз делегацияси XX Осиё ўйинларига жўнаб кетди

Шу кунларда Айчи-Нагоя (Япония)да XX ёзги Осиё ўйинлари бўлиб ўтмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дзюдо. Терма жамоамиз делегацияси XX Осиё ўйинларига жўнаб кетди
photo: Dzyudo Uzbekistan

Терма жамоамиз делегацияси XX Осиё ўйинларига жўнаб кетди

Шу кунларда Айчи-Нагоя (Япония)да XX ёзги Осиё ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

Осиё қитъаси учун тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасида иштирок этувчи дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси манзил томон йўлга чиқди. Терма жамоамиз тўлиқ таркибда медаллар йўлида курашга киришади.

Осиё ўйинлари дастуридан ўрин олган дзюдо беллашувлари 30 сентябр - 3 октябр кунларига белгиланган. Аввалига уч кун мобайнида яккалик беллашувлари, тўртинчи куни эса аралаш жамоавий микст беллашувлари ташкил этилади.

Осиё ўйинларининг дзюдо турнирида 32 давлатнинг 203 (115 эркак, 88 аёл) нафар спортчиси умумий 14 та вазн (7 та вазн эркаклар, 7 та вазн аёллар) тоифасида медаллар учун кураш олиб боради.

Стартга саноқли кунлар қолди. Жамоамиз тайёр — олдинда медаллар учун кураш ва Ўзбекистон умумий натижасига ҳисса қўшиш вазифаси турибди. Ўзбекистон дзюдо федерацияси жамоамизга омад ва татамида ишончли ғалабаларни тилайди!

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг