locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дзюдо. Ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги якунланди

Термиз Ялка кураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби залида ўтказилган мусобақанинг сўнгги куни оғир вазнларда беллашувлар ташкил этилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дзюдо. Ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги якунланди
photo: Dzyudo Uzbekistan

Термиз шаҳри мезбонлик қилган дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги мамлакат Кубогида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ҳамда барча вилоятлардан сараланган 900 нафарга яқин дзюдочи ғолиблик йўлида баҳс олиб борди.

Термиз Ялка кураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби залида ўтказилган мусобақанинг сўнгги куни оғир вазнларда беллашувлар ташкил этилди. Ўғил болалар -81, -90, +90 кг, қизлар эса -63, -70 ва +70 кг вазн тоифаларида татамига чиқишди.

Якуний натижаларга кўра, Хоразм вилояти терма жамоаси 3 та олтин, 4 та кумуш, 7 та бронза медали жамғариб, Ўзбекистон Кубоги соҳиби бўлди. Умумжамоа ҳисобида Самарқанд ва Тошкент вилояти жамоалари кучли учликдан жой олишди.

Учинчи кун ғолиб ва совриндорлари:

-81 кг вазн тоифаси
1. Шомурод Шомуродов (Бухоро)
2. Камронбек Абдираимов (Тошкент шаҳри)
3. Ҳаётбек Норқулов (Самарқанд)
3. Баҳодир Йўлдошев (Тошкент шаҳри)

-90 кг вазн тоифаси
1. Олимжон Бабаев (Хоразм)
2. Шоҳжахон Валижонов (Сурхондарё)
3. Акобир Йўлдошев (Сурхондарё)
3. Оқилбек Туробов (Қашқадарё)

+90 кг вазн тоифаси
1. Оғабек Келдиёров (Қашқадарё)
2. Адҳамжон Тешабоев (Хоразм)
3. Меҳриддин Бердимуратов (Сурхондарё)
3. Нурдавлат Рустамов (Хоразм)

ҚИЗЛАР

-63 кг вазн тоифаси
1. Динора Самандарова (Хоразм)
2. Сабрина Ҳайитова (Бухоро)
3. Малика Бектурдиева (Хоразм)
3. Дилсўз Эшниязода (Самарқанд)

-70 кг вазн тоифаси
1. Шоҳиста Тўраева (Тошкент шаҳри)
2. Севинчой Хударганова (Хоразм)
3. Сабрина Абдуллаева (Бухоро)
3. Орзу Темирова (Қашқадарё)

+70 кг вазн тоифаси
1. Нилуфар Саъдуллаева (Қашқадарё)
2. Хонзодабегим Усмонқулова (Самарқанд)
3. Бегоим Тоштемирова (Сурхондарё)
3. Асилабону Қудратова (Қашқадарё)

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг