locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дзюдо. Шахрам Ахадов ўз вазнида жаҳон рейтинги пешқадами бўлиб олди

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) томонидан янгилланган жаҳон рейтинги эълон қилинди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дзюдо. Шахрам Ахадов ўз вазнида жаҳон рейтинги пешқадами бўлиб олди
photo: Kurash Uzbekistan

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) томонидан янгилланган жаҳон рейтинги эълон қилинди.

Эътиборлиси, -73 кг вазн тоифасидаги дзюдочимиз Шахрам Ахадов ўз вазнида рейтинг пешқадами бўлиб олди. У аввалги ой рейтингда 2-поғонани эгаллаб турганди. Ахадов япониялик Тацсуки Ишихарани ортда қолдириб, 1-ўринга кўтарилиб олди.

Яна бир аҳамиятга молик ҳолат, аёллар ўртасида энг оғир вазн тоифасидаги дзюдочимиз Умида Ниғматов 62 поғонага юқорилашга муваффақ бўлди. Эндигина ёшлар тоифасидан кўтарилиб, катталар ўртасидаги мусобақаларда иштирок эта бошлаган Умида қисқа фурсатда айтишга арзийдиган натижаларга эриша бошлади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг