locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дзюдо. «Сэнсэй» («Устоз») китоби тақдимоти ўтказилди

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Лаша Гуджеджиани нафақат мураббийлик, балки илмий жиҳатдан ҳам ўзини намоён этмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дзюдо. «Сэнсэй» («Устоз») китоби тақдимоти ўтказилди
photo: Judo Uzbekistan

Лаша Гуджеджиани қаламига мансуб «Сэнсэй» («Устоз») китобининг тақдимоти ўтказилди

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Лаша Гуджеджиани нафақат мураббийлик, балки илмий жиҳатдан ҳам ўзини намоён этмоқда.

Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида у томонидан ёзилган «Сэнсэй» («Устоз») номли китобнинг тақдимоти ўтказилди. Унда мураббийнинг дўстлари, яқинлари, шогирдлари, кенг спорт жамоатчилиги ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Ушбу китоб ёш дзюдочилар учун манфаатли бўлиб, Лаша Гуджеджианининг спортдаги ҳаёт йўли, спорт психологияси, спортчиларни ёшликдан психологик жиҳатдан тўғри тайёрлаш каби мавзуларни қамраб олди.

Китобда Гуджежиани дзюдодаги кўп йиллик тажрибасини умумлаштириб, спортчиларнинг илк босқичлардаги психологик тайёргарлигига алоҳида урғу беради. Муаллиф психологик ҳолатни шакллантириш, ёш дзюдочилар билан ишлаш усуллари ва мураббийнинг спортчи шахсини тарбиялашдаги ўрнини таҳлил қилади.

Тбилисидаги тадбирда терма жамоа менежери Асад Зокиржонов ҳамда терма жамоамиз сардори, Олимпия ўйинлари совриндори, жаҳон чемпиони Давлат Бобонов ҳам иштирок этди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг