Дзюдо. Рефериларимиз учун амалий семинар ўтказилди
Жорий қилинган янги қоидалар яна бир бор амалий тарзда кўриб чиқилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: O'zbekiston Dzyudo Federatsiyasi
Уч кун давомида пойтахтимизда ўтказилган OTP Group Tashkent Grand Slam 2026 турнирида ишлаган ҳакамларимиз амалий семинарда иштирок этишди.
Ўзбекистон дзюдо федерацияси томонидан ташкил этилган семинар-машғулотига халқаро тоифадаги рефериларимиз Рамзиддин Саидов ва Вячеслав Перетейко бошчилик қилди. Унда Халқаро дзюдо федерацияси томонидан жорий қилинган янги қоидалар яна бир бор амалий тарзда кўриб чиқилди.
Маълумот учун, ҳакамларимиз Тошкент "Катта Дубулға" турнирида кимоно назорати, дзюдочиларнинг беллашувларга чиқиб келиш жараёнида ишлашди, шунингдек, учта татамидиги мониторлар учун масъул бўлишди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист