Дзюдо. Парадзюдочиларимиз халқаро мусобақалар учун тайёргарлик жараёнини бошлади
Машғулотларда терма жамоанинг жами 32 нафар аъзоси иштирок этмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Photo: Para Olimpiyada
Ўзбекистон пара дзюдо терма жамоаси аъзолари шу кунларда Ангрен шаҳридаги "Янгиобод" Республика ўқув-машғулот базасида йиғин олиб бормоқда. Машғулотларда терма жамоанинг жами 32 нафар аъзоси иштирок этмоқда.
Йиғинда спортчиларнинг жисмоний ҳолати ҳамда техник-тактик тайёргарлиги устида иш олиб борилмоқда. Мазкур йиғин терма жамоамизга Грузия Гран-приси олдидан илк тайёргарлик босқичи вазифасини ўтаб беради.
Энг сўнгги хабар ва янгиликларни sports24.uz сайти орқали кузатиб боринг.
Иброҳим Жалолов
Редактор