Дзюдо. Пара дзюдо бўйича Осиё чемпионатида 9 та медаль қўлга киритилди
Остона шаҳрида пара дзюдо бўйича уч кун давом этган Осиё чемпионати ўз ниҳоясига етди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Photo: Para Olimpiyada
Қозоғистоннинг Остона шаҳрида пара дзюдо бўйича уч кун давом этган Осиё чемпионати ўз ниҳоясига етди.
Мусобақанинг якунги кунида жамоавий беллашувлар ташкил этилди. Унда баҳс олиб борган Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари ўз дастурларида кумуш медалларни қўлга киритишди.
Шу тарзда пара дзюдочиларимиз Остона-2025 Осиё чемпионатида 1 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза медалларига эга чиқишиб, мусобақани умумжамоа ҳисобида тўртинчи ўринда якунлашди.
Иброҳим Жалолов
Редактор