Дзюдо. Осиё ўйинлари олдидан дзюдочиларимиз учун антидопинг семинари ташкил этилди
Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги томонидан Осиё ўйинларига тайёргарлик кўраётган миллий терма жамоалар ўртасида профилактик антидопинг семинарлари давом этмоқда.
Навбатдаги семинар Айчи-Нагоя мезбонлигида ўтадиган Ёзги Осиё ўйинларига тайёргарлик олиб бораётган дзюдо бўйича терма жамоамиз спортчилари иштирокида ташкил этилди.
Унда ҳар бир спортчининг шахсий масъулияти ва антидопинг қоидаларига қатъий риоя қилишга урғу берилди. Шунингдек, халқаро мусобақалардаги антидопинг талаблари, допинг-назорати жараёнлари ҳамда тақиқланган моддалар билан боғлиқ хавфларнинг олдини олиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Бундай таълимий тадбирлар миллий терма жамоани йирик халқаро мусобақаларга тайёрлашнинг муҳим қисми ҳисобланиб, спортчилар ўртасида юқори антидопинг маданиятини шакллантиришга қаратилган.