locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дзюдо. Осиё чемпиониатининг иккинчи куни икки та медал қўлга киритилди

Хитойнинг Ордос шаҳрида ўтказилаётган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатининг иккинчи куни баҳслари якунига етди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дзюдо. Осиё чемпиониатининг иккинчи куни икки та медал қўлга киритилди
photo: Dzyudo Uzbekistan

Хитойнинг Ордос шаҳрида ўтказилаётган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатининг иккинчи куни баҳслари якунига етди.

Бугунги беллашувлар якунида 1 та кумуш ва 1 та бронза медалига сазовор бўлдик. -70 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Ширинжон Йўлдошева қўлидаги жароҳатига қарамай, финалда татамига чиқди ва терма жамоамизга кумуш медални тақдим этди.

Ярим финалда айнан Ширинжон Йўлдошевага ютқазган Хуршида Раззоқбердиева бронза медални қўлга киритди. У Хитой Тайпейи вакиласи Ю-Жун Лиаодан устун эканини амалда исботлади.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси икки кунлик беллашувлар якунига кўра 3 та кумуш, 2 та бронза медалига эгалик қилмоқда. Эртага оғир вазн тоифаларида медаллар учун кураш кечади.

Кумуш медаллар:
-48 кг: Лазиза Ҳайдарова
-52 кг: Сита Кадамбаева
-70 кг: Ширинжон Йўлдошева

Бронза медаллар:
-60 кг: Самариддин Қўчқоров
-70 кг: Хуршида Раззоқбердиева

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг