locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дзюдо. Осиё чемпионатининг яккалик баҳсларига қуръа ташланди

Хитойнинг Ордос шаҳрида катталар ўртасидаги Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дзюдо. Осиё чемпионатининг яккалик баҳсларига қуръа ташланди
photo: Dzyudo Uzbekistan

Хитойнинг Ордос шаҳрида катталар ўртасидаги Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қитъа биринчилигида тўлиқ таркиб билан иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси дзюдочилари илк рақибларини билиб олишди. Оғир вазн тоифасидаги Париж-2024 Олимпиадаси совриндорлари Алишер Юсупов ва Музфарбек Тўрабоев қуръа натижасига кўра 1/2 финалда ўзаро тўқнаш келишлари мумкин.

Дзюдочиларимиз учун қуръа натижалари (Эркаклар):

-60 кг: Самариддин Қўчқоров — Вей Линг Юн (Хитой)

-60 кг: Достон Рўзиев — Константин Симеонидис (БАА)

-66 кг: Замоҳшари Бекмуродов — Ан Хюн Ву (Корея Республикаси)

-73 кг: Элбек Тожиев — Ли Еун Кюл (Корея Республикаси)

-81 кг: Муроджон Ёлдошев — Ли Квок Винг (Гонконг)/Беҳрузи Ҳоҷазода (Тожикистон)

-90 кг: Нурбек Муртозоев — Бу Хеби Лиге (Хитой)

-100 кг: Эрназар Сарсенбаев — Жаласай Жаласай (Хитой)

+100 кг: Алишер Юсупов — Дай Ю-Минг (Корея Республикаси)/Перенлейямц Усуҳбайр (Муғулистон)

+100 кг: Музфарбек Тўрабоев — Магомедомар Магомедомаров (БАА)

Дзюдочиларимиз учун қуръа натижалари (Аёллар):

-48 кг: Лазиза Ҳайдарова — Шен Йи-Чун (Хитой Тайпейи)

-52 кг: Сита Қадамбоева — Лам Ти Нган Ҳа (Вьетнам)

-57 кг: Шукуржон Аминова — Цендбазар Машбат (Муғулистон)

-63 кг: Маржона Нуриллаева — Уннати Шарма (Ҳиндистон)

-70 кг: Хуршида Раззоқбердиева — Алина Молдокулова (Қирғиз Республикаси)/Ким Ҳайми (Корея Республикаси)

-70 кг: Ширинжон Ёлдошева — Инунганби Таҳелламбам (Ҳиндистон)

-78 кг: Маржона Кўчимова — Ван Че-Си (Хитой Тайпейи)

-78 кг: Барчино Қодирова — Ишруп Наранг (Ҳиндистон)

+78 кг: Умида Ниғматова — Адиясурен Амарсайхан (Муғулистон)

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг