Дзюдо. Осиё чемпионатининг илк куни 3 та медалга эга чиқдик
Хитойнинг Ордос шаҳрида бошланган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатининг биринчи куни ғолиб ва совриндорлари маълум бўлди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Dzyudo Uzbekistan
Хитойнинг Ордос шаҳрида бошланган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатининг биринчи куни ғолиб ва совриндорлари маълум бўлди.
Бугун 5 дзюдочимиз баҳсларга киришган бўлса, улардан 3 нафари якунда шоуҳсупага кўтарилди. Финалга етиб келган Лазиза Ҳайдарова (-48 кг) ва Сита Қадамбаева (-52 кг) кумуш медални қўлга киритди.
Самариддин Қўчқоров (-60 кг) эса учинчи ўрин учун кечган беллашувда қозоғистонлик Шерзод Давлатовни мағлубиятга учратиб, бронза медалига сазовор бўлди.
Ўзбекистон терма жамоаси биринчи кунги беллашувлардан сўнг 2 та кумуш, 1 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.
Кумуш медал соҳиблари:
-48 кг: Лазиза Ҳайдарова
-52 кг: Сита Қадамбаева
Бронза медал соҳиб:
-60 кг: Самариддин Қўчқоров
Иброҳим Жалолов
Редактор