Дзюдо. Муроджон Йўлдошев Жаҳон чемпионатидаги юришини бошлашга шай
Бугун Озарбайжон пойтахти Боку шаҳри мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг тўртинчи куни.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Dzyudo Uzbekistan
Муроджон Йўлдошев Жаҳон чемпионатидаги юришини бошлашга шай.
Бугун Озарбайжон пойтахти Боку шаҳри мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг тўртинчи куни.
Кун давомида эркаклар ўртасида -81 кг, аёлларда эса -63 кг вазн тоифасида беллашувлар ташкил этилади. Бугунги дастурда терма жамоамизнинг тажрибали дзюдочиси Муроджон Йўлдошевга мухлислик қиламиз.
Қуръа натижасига кўра, ҳамюртимиз ўз иштирокини тўғридан тўғри иккинчи босқичдан бошлайди. Йўлдошевнинг рақиби гонконглик Квок Винг Ли ҳамда кореялик Jae Yun Sim ўртасидаги беллашувда аниқланади.