Дзюдо. Мураббийлар штаби томонидан 2026 йилги мавсум режалари тақдим этилди
Ўзбекистон дзюдо федерациясида катталар терма жамоаси мураббийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Dzyudo Uzbekistan
Ўзбекистон дзюдо федерациясида катталар терма жамоаси мураббийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда миллий терма жамоамиз бош мураббийи Алексей Будолин Федерация раиси Азизжон Камиловни 2026 йилги мавсум режалари билан таништирди. Режага кўра, янги йил ўқув-машғулот йиғинлари билан бошланади.
Анъанага кўра, дзюдо ватани Японияда халқаро ўқув-машғулот йиғини ташкил этилади. Қуёш чиқар юртдан қайтгач, машғулотлар пойтахтда давом эттирилади. Терма жамоамиз учун асосий старт бу — февраль ойининг сўнгги кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган "Катта Дубулға" турнири ҳисобланади.
Барча тайёргарликлар ўз ватанимизда ўтадиган ва дзюдочиларимизга имконият бўлган ушбу турнирга юқори спорт формасида етиб боришга қаратилади.
Иброҳим Жалолов
Редактор