locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дзюдо. Лаусанне Гранд Слам 2026 турнирига қуръа ташланди

Эртага Швейцариянинг Лозанна шаҳрида дзюдо бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи навбатдаги нуфузли турнирга старт берилади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дзюдо. Лаусанне Гранд Слам 2026 турнирига қуръа ташланди
photo: Dzyudo Uzbekistan

Дзюдо. Лаусанне Гранд Слам 2026 турнирига қуръа ташланди

Эртага Швейцариянинг Лозанна шаҳрида дзюдо бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи навбатдаги нуфузли турнирга старт берилади.

Эртага Швейцариянинг Лозанна шаҳрида дзюдо бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи навбатдаги нуфузли турнирга старт берилади.

Уч кун давомида дунёнинг 77 давлатидан келган жами 513 нафар дзюдочи медаллар ҳамда Олимпия ўйинлари йўлидаги рейтинг очколари учун баҳс олиб боради. Улар қаторида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам бор.

Бироз аввал турнирга қуръа ташлаш маросими ўтказилиб, дзюдочилар илк даврадаги рақибларини билиб олишди.

Дзюдочиларимиз учун қуръа натижалари:

-60 кг: Самариддин Қўчқоров – Урал Бахтияров (Туркманистон)
-60 кг: Баҳром Ботуров – Али Попалзай (ИЖФ Рефугее Теам)
-66 кг: Абдураҳим Нутфуллоев – Флориан Боекер (Германия)
-66 кг: Азизбек Ортиқов – Ҳаҳик Мартиросян (Украина)
-81 кг: Арслонбек Тожиев – Максим Малшч (Германия)
-90 кг: Нурбек Муртазоев – Вугар Талибов (Озарбайжон)/Акаки Жапаридзе (Грузия)
-90 кг: Умар Бозоров – Ноа Кристианс (Белгия)/Лассе Шрейвер (Германия)
-100 кг: Эрназар Сарсенбаев – Марат Байкамуров (Қозоғистон)
-100 кг: Тўлқинбек Турдиев – Максимс Дуиновс (Латвия)
+100 кг: Музаффарбек Тўрабоев – Мунир Эртуг (Туркия)

ҚИЗЛАР
-48 кг: Лазиза Ҳайдарова – Мерве Азак (Туркия)
-48 кг: Улбусин Ҳакимова – Сабина Гулязова (Россия)
-52 кг: Сита Кадамбаева – Паулина Мартинез (Мексика)
-52 кг: Сўдиёна Рафкатова – Габриела Димитрова (Болгария)
-63 кг: Маржона Нуруллоева – Рената Зачова (Чехия)
-70 кг: Хуршида Раззоқбердиева – Тамара Лишченко (Россия)
-70 кг: Ширинжон Юлдашева – Катарзина Собиерайска (Полша)
-78 кг: Барчиной Қодирова – Элиза Вроблевска (Полша)
-78 кг: Маржона Кўчимова – Александра Рябченко (Россия)
+78 кг: Умида Ниғматова – Аида Тоишибекова (Қозоғистон)/Фернанда Куимбира (Ангола)
+78 кг: Ирисхон Қурбонбоева – Оксана Дяценко (Молдова)

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг