locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дзюдо. Красноярскдаги турнирнинг илк куни икки та медал қўлга киритдик

Россия Федерациясининг Красноярск ўлкасида ёшлар ўртасида Владимир Гулидов хотирасига бағишланган халқаро мусобақа бўлиб ўтмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дзюдо. Красноярскдаги турнирнинг илк куни икки та медал қўлга киритдик
photo: Dzyudo Uzbekistan

Россия Федерациясининг Красноярск ўлкасида ёшлар ўртасида Владимир Гулидов хотирасига бағишланган халқаро мусобақа бўлиб ўтмоқда.

Анъанавий тарзда ташкил этиб келинаётган турнирда Камол Муродов мураббийлигидаги ёшларимиз ҳам медаллар учун баҳс олиб боришяпти. Мусобақанинг биринчи куни дзюдочиларимиздан Мухриддин Маъруфов (-73 кг) ва Нигина Сапарбоева (-70 кг) бронза медалига сазовор бўлди.

Бугун 7 та вазнда ғолиб ва совриндорлар аниқланади: ёшлар — -81, -90, -100, +100 кг, қизлар — -48, -52 ва 57 кг.

Бугунги беллашувларда терма жамоамиз аъзоларидан Зарина Жамалова (-48 кг), Сабрина Азаматова (-52 кг) ва Фазлиддин Рафикoв (+100 кг)га мухлислик қиламиз.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг