locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дзюдо. Красноярскдаги турнирни 5 та медаль билан якунладик, Азаматова чемпион

Россия Федерациясининг Красноярск ўлкасида ёшлар ўртасида Владимир Гулидов хотирасига бағишлаб ўтказилган халқаро турнир якунланди.
Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Дзюдо. Красноярскдаги турнирни 5 та медаль билан якунладик, Азаматова чемпион
photo: Dzyudo Uzbekistan

Россия Федерациясининг Красноярск ўлкасида ёшлар ўртасида Владимир Гулидов хотирасига бағишлаб ўтказилган халқаро турнир якунланди.

Ушбу мусобақада Камол Муродов мураббийлигидаги ёшларимиз юртимиз спорт шарафини ҳимоя қилишди. Икки кунлик беллашувларда дзюдочиларимиз 1 та олтин, 4 та бронза медални қўлга киритишди.

Иккинчи кун дастурида Сабрина Азаматова -52 кг вазн тоифасида мусобақа ғолибига айланди. У финалда беларуслик Диана Григоренкони мағлуб этди. Зарина Жамалова ва Фазлиддин Рафиков эса бронза медалига сазовор бўлди.

Ғолиб ва совриндорларимиз:

Олтин медал

-52 кг: Сабрина Азаматова

Бронза медаллар

-70 кг: Нигина Сапарбоева
-73 кг: Мухриддин Маъруфов
-52 кг: Зарина Жамалова
+100 кг: Фазлиддин Рафиков

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг