Дзюдо. Кадетларимиз Германияга йўл олишди, сафар олдидан Азизжон Камилов дзюдочиларимиз билан суҳбатлашди
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Berlin Millennium Team Cadet European Cup 2026 турнирида иштирок этиш мақсадида Германияга жўнаб кетди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Dzyudo Uzbekistan
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Berlin Millennium Team Cadet European Cup 2026 турнирида иштирок этиш мақсадида Германияга жўнаб кетди.
Сафар олдидан Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов ZOOM платформаси орқали терма жамоамиз делегацияси билан суҳбатлашди. Berlin Millennium Team Cadet European Cup 2026 — кадетлар ўртасидаги нуфузли мусобақа бўлиб, унда 36 давлатдан келган 800 нафарга яқин ўсмирлар медаллар учун баҳс олиб боради.
Терма жамоа бош мураббийи Аурелиан-Чиприан Флис ушбу мусобақага олиб борилган тайёргарлик ҳақида ҳисобот бериб, дзюдочиларимиздан ҳар бири бўйича алоҳида маълумот тақдим этди. Айни пайтда хизмат сафарида бўлиб турган Азизжон Камилов кадетларимизга бўлажак мусобақада ғалаба ва омад ёр бўлишини тилади.
Иброҳим Жалолов
Редактор