locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дзюдо. Имтиҳондан муваффақиятли ўтган ўттиз бир нафар реферига қитъавий ҳакам унвони берилди

Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Дзюдо. Имтиҳондан муваффақиятли ўтган 31 нафар реферига қитъавий ҳакам унвони берилди
PHOTO: Telegram

Хабарингиз бор, Тошкентда илк бор Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) шафеълигида ҳакамлар учун қитъавий семинар (Tashkent IJF Continental Category Examination & Seminar) бўлиб ўтаётганди.

Ушбу халқаро семинарда юртимиз рефериларидан ташқари Марказий Осиё мамлакатлари, шунингдек, АҚШ, Буюк Британия, Ҳиндистон, Япония, Хитой, Қувайт сингари 12 давлатдан келган жами 34 нафар ҳакам қатнашди.

Ҳакамлар аввалига ёзма имтиҳон топширишди. Кейин эса улар Учқун Муродов хотирасига бағишлаб ўтказилаётган Tashkent Cadet and Junior Asian Cup турнирида амалий имтиҳондан ўтишди.

Уч кунлик назарий ва амалий имтиҳон якунлари бўйича 31 нафар рефери танлаб олинди ва уларга тегишли сертификатлар тантанали равишда топширилди. Имтиҳонлардан муваффақиятли ўтганлар орасида ўзбекистонлик реферилар - Бахтиёр Ўзакберганов ва Аҳаджон Рўзибоев ҳам бор.

Тадбирда IJF Бош рефери директорлари Армен Багдасаров, Даниел Ласкау, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси, Осиё дзюдо иттифоқи (JUA) вице-президенти Азизжон Камилов, JUA Бош Рефери директори Осака Акинобу ҳамда JUA Рефери директори Асхат Житкеев иштирок этиб, ҳакамларни янги даража билан табриклашди ва уларнинг келгуси фаолиятига омад тилашди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг