Дзюдо. Иккинчи кун 4 та вазн тоифасида Ўзбекистон чемпионлари аниқланди
Бухоро шаҳридаги "Universal" спорт саройида дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати давом этмоқда.
Мусобақанинг иккинчи куни эркаклар -73, -81, аёллар -63, -70 кг вазн тоифаларида татамига чиқишди. Тўртта вазндан 2 тасида Хоразмлик дзюдочи қизлар шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишди. Нигина Сапарбаева ва Хуршида Раззоқбердиева ўз вазнларида Ўзбекистон чемпиони бўлишди.
Муросасиз ва шу билан бирга кутилмаган натижаларга бой бўлган эркаклар ўртасидаги беллашувлар якунида Сирдарёлик Элбек Тожиев ва Навоийлик Зулфиддин Усмонов олтин медалларга эга чиқди. Ўзбекистон чемпионатида янги номларнинг пайдо бўлаётгани терма жамоадаги рақобатни янада кучайтиради.
Иккинчи кун ғолиб ва совриндорлари:
-63 кг вазн тоифаси
1. Нигина Сапарбаева (Хоразм)
2. Севинч Исоқова (Жиззах)
3. Сарвиноз Ҳусанова (Самарқанд)
3. Маржона Нуруллоева (Самарқанд)
-70 кг вазн тоифаси
1. Хуршида Раззоқбердиева (Хоразм)
2. Ширинжон Ёлдошева (Хоразм)
3. Фарангиз Ҳожиева (Хоразм)
3. Интизор Узоқбоева (Қашқадарё)
-73 кг вазн тоифаси
1. Элбек Тожиев (Сирдарё)
2. Муҳаммад Жумаев (Навоий)
3. Иноят Телманов (Тошкент шаҳри)
3. Мухриддин Маърупов (Бухоро)
-81 кг вазн тоифаси
1. Зулфиддин Усмонов (Навоий)
2. Тўлқин Очилов (Қорақалпоғистон)
3. Муҳаммад Мамадалиев (Тошкент вилояти)
3. Муроджон Ёлдошев (Хоразм)