locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дзюдо. Икки дзюдочимиз фахрийлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида совриндор бўлди

-100 кг вазнда курашган Фахриддин Шарипов бронза медални қўлга киритди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дзюдо. Икки дзюдочимиз фахрийлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида совриндор бўлди
photo: Judo Uzbekistan

Франция пойтахти Париж шаҳрида дунёнинг 66 давлатида келган жами 2366 нафар фахрий дзюдочилар ўртасида Жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.

Бир нечта ёш тоифасида ташкил этилган ушбу дунё биринчилигида Ўзбекистонлик фахрий дзюдочилар ҳам медаллар учун баҳс олиб боришди. Улардан икки нафари ўз вазн тоифаларида шоҳсунага кўтарилишди.

-73 кг вазнда татамига чиққан Тимур Худойқулов финалга қадар мағлубиятсиз етиб бориб, Жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди. -100 кг вазнда курашган Фахриддин Шарипов эса бронза медални қўлга киритди.

Худойқулов финалга қадар ирландиялик Ноэл Науде, франциялик Энтони Гарви, испаниялик Родригес Бланко, моғулистонлик Алтансух Довдонни мағлубиятга учратди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг