Дзюдо. Халқаро дзюдо куни Қашқадарё вилоятида ҳам нишонланди
28 октябрь - Халқаро дзюдо куни муносабати билан Қарши шаҳар Кураш маҳорати мактабида байрам тадбири ташкил этилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Judo Uzbekistan
28 октябрь - Халқаро дзюдо куни муносабати билан Қарши шаҳар Кураш маҳорати мактабида байрам тадбири ташкил этилди.
Маросимда Қашқадарё вилояти Спорт бошқармаси бошлиғи, Дзюдо федерациясининг вилоят бўлими раиси Ваҳоб Рўзиев иштирок этиб, барча дзюдочиларни самимий табриклади.
Халқаро ва Республика миқёсидаги мусобақаларда муносиб иштирок этган бир қатор дзюдочилар сертификат ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Бу байрам тадбири тажрибали дзюдо усталари ва ёш спортчиларни бирлаштириб, минтақада дзюдони ривожлантиришда яна бир қадам бўлди.
Иброҳим Жалолов
Редактор