locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дзюдо. Федерацияда ҳакамлик масаласи муҳокама қилинди

Йиғилиш якунлари бўйича Ўзбекистонда ҳакамлик тизимини такомиллаштиришнинг устувор вазифалари ва келгусидаги иш йўналишлари белгилаб олинди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дзюдо. Федерацияда ҳакамлик масаласи муҳокама қилинди
photo: Dzyudo Uzbekistan

Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов барча йўналишларда ислоҳотларни ўтказиш бўйича топшириқ берган эди. Шу мақсадда Федерацияда навбатдаги йиғилиш ўтказилди ва унда ҳакамлик масаласи кўриб чиқилди.

Федерация бош котиби Азиз Собиров бошчилигидаги йиғилишда дзюдо ҳакамлигидаги ютуқ ва камчиликлар муҳокама қилиниб, реферилик йўналишидаги ишларини такомиллаштириш, барча ёш тоифаларидаги мусобақаларда шаффоф, адолатли ҳакамликни жорий қилиш, рефериларни аттестациядан ўтказиш, уларнинг рейтинг баҳолаш тизимини доимий равишда юритиш, IJF байроғи остидаги мусобақаларда ишлайдиган рефериларимиз сонини кўпайтириш каби йўналишлар кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, йиғилишда янгилик сифатида реферилар учун мўлжалланган "Judo Manager" дастури ишга туширилиши ҳам айтиб ўтилди.

Йиғилиш якунлари бўйича Ўзбекистонда ҳакамлик тизимини такомиллаштиришнинг устувор вазифалари ва келгусидаги иш йўналишлари белгилаб олинди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг