Дзюдо. Европа Кубогининг илк куни 3 та медал қўлга киритдик
Нуфузли мусобақада дунёнинг 5 қитъаси 44 давлатидан келган 500 нафарга яқин дзюдочи медаллар ва жаҳон рейтинги учун бериладиган қимматли очколар учун баҳс олиб бормоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Dzyudo Uzbekistan
Словения пойтахти Любляна шаҳри мезбонлик қилаётган Европа Кубогининг биринчи куни беллашувлари бўлиб ўтди.
Нуфузли мусобақада дунёнинг 5 қитъаси 44 давлатидан келган 500 нафарга яқин дзюдочи медаллар ва жаҳон рейтинги учун бериладиган қимматли очколар учун баҳс олиб бормоқда.
Қувонарлиси, Алексей Будолин бош мураббийлигидаги Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси бугун 2 та олтин ва 1 та бронза медалига эга чиқди. Самариддин Қўчқоров (-60 кг) ва Дилшод Ҳамроев (-66 кг) ўз вазн тоифаларида чемпионлик шоҳсупасига кўтарилган бўлса, Элбек Тожиев (-73 кг) бронза медали билан тақдирланди.
Иброҳим Жалолов
Редактор