locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дзюдо. European Open 2026. Медаллар жамғариш бўйича 1-ўриндамиз!

Бу билан Алексей Будолин бошчилигидаги терма жамоамиз медаллар жамғариш бўйича дунёнинг 44 давлати орасида пешқадамга айланиб олди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дзюдо. European Open 2026. Медаллар жамғариш бўйича 1-ўриндамиз!
photo: Dzyudo Uzbekistan

Хабар берганимиздек, Словенияда ўтказилаётган Европа Кубоги (European Open 2026)нинг биринчи кунги баҳсларида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 2 та олтин ва 1 та бронза медалини қўлга киритди.

Бу билан Алексей Будолин бошчилигидаги терма жамоамиз медаллар жамғариш бўйича дунёнинг 44 давлати орасида пешқадамга айланиб олди. Кучли учликда Словения ва Венгрия терма жамоалари жойлашган. Кейинги поғоналарда Италия, Германия, Буюк Британия, Украина, Қозоғистон, Сербия, Туркия делегациялари бормоқда.

photo: dzyudo Uzbekistan

Бугун Европа Кубогининг иккинчи куни ўрта ва оғир вазн тоифаларида беллашувлар ташкил этилади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг