locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дзюдо. Эрназар Сарсенбаев Тошкент “Катта дубулға” турнирида кумуш медалга эга чиқди

Алишер Юсупов “Катта дубулға” турнирининг кумуш медал совриндори бўлди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дзюдо. Эрназар Сарсенбаев Тошкент “Катта дубулға” турнирида кумуш медалга эга чиқди
photo: Dzyudo Uzbekistan

Эрназар Сарсенбаев Тошкент “Катта дубулға” турнирида кумуш медалга эга чиқди

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкент “Катта дубулға” турнирида яна бир медални қўлга киритди. -100 кг вазн тоифасида финалгача етган Эрназар Сарсенбаев мусобақа вице-чемпионига айланди. Юртдошимиз финалда бахрайнлик спортчига имкониятни бой берди.

Умида Ниғматова бронза медалини қўлга киритди

Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” турнирида яна бир медал. Аёллар ўртасида +78 кг вазн тоифасида иштирок этган Умида Ниғматова бронза медали учун курашда украиналик спортчидан устун келиб, совриндорлар қаторидан жой олди.

Алишер Юсупов “Катта дубулға” турнирининг кумуш медал совриндори бўлди

Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” турнири якунланди. Мусобақанинг сўнгги баҳсида Алишер Юсупов (+100 кг) озарбайжонлик рақиби билан олтин медал учун кураш олиб борди. Қўшимча дақиқаларгача давом этган беллашувда рақиб спортчи ғалаба қозонди ва Юсупов кумуш медал билан тақдирланди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг