Дзюдо. Диёра Келдийорова: Катта спортга қайтяпман
Ҳозирда спортчимиз якка тартибда шуғулланмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Dzyudo Uzbekistan
Дзюдо бўйича Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Диёра Келдийорова узоқ танаффусдан кейин яна машғулотларни бошлади. Ҳозирда спортчимиз якка тартибда шуғулланмоқда.
“Ҳа, катта спортга қайтяпман. Узоқ танаффусдан кейин бирдан терма жамоа олиб бораётган йиғинга қўшилиш қийин. Шу боис ҳозир алоҳида машғулот ўтказяпман. Қайси мусобақада курашаман? Бу ҳақида ҳозир аниқ айта олмайман. Спорт формамни тиклай олсам, Осиё ўйинларида қатнашиб кўришим мумкин. Улгура олмасам, ундан кейинги бирор мусобақада иштирок этиш ниятидаман”,
— деди спортчимиз.
Эслатиб ўтамиз, спортчимиз Париж-2024 Олимпиадасидан кейин фарзандли бўлди ва деярли 2 йиллик танаффусдан кейин мусобақаларга қайтмоқда.
Иброҳим Жалолов
Редактор