Дзюдо. Давлат Бобонов — Ўзбекистон терма жамоаси сардори!
Терма жамоа бош мураббийи Лаша Гужежианининг танлови тасодифий эмас.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Dzyudo Uzbekistan
Давлат Бобонов — Ўзбекистон терма жамоаси сардори!
Терма жамоа бош мураббийи Лаша Гужежианининг танлови тасодифий эмас.
Олимпиада совриндори, жаҳон ва Осиё чемпиони, ўз авлодининг энг кучли дзюдочиларидан бири. У йиллар давомида жаҳон дзюдоси етакчилари қаторида бўлиб келмоқда. Унинг номи аллақачон Ўзбекистон тарихидаги энг буюк 20 нафар спортчи рўйхатига киритилган.
Энди эса Бобонов — миллий терма жамоа сардори!
Катта мусобақа тажрибаси, кучли характер ва терма жамоадаги обрў-эътибор — бу ролда айниқса муҳим бўлган фазилатлардир. Ёш дзюдочилар учун бундай етакчи ёнида бўлиш — катта ғалабанинг қадрини биладиган ва энг қийин беллашувлардан ўта оладиган инсондан тажриба ўрганиш имкониятидир.
Сардор танланди. Жамоа тайёр. Навбат - курашга!